UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0

25 фев 16:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабага қадар Инстаграммга кирмоқчи эмас

Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов Қозоғистондаги мағлубиятдан сўнг бир қанча саволларга жавоб қайтарди.


"Олимпиададан кейин уч ойдан зиёд вақтимизни турли хил тадбирлар учун сарф қилдик ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларини айланиб чиқдик. Деярли ҳар бир кун қандайдир тадбир ёки кимгадир интервью бериш билан ўтди. Натижада шу вақт давомида машғулот ўтай олмадик.

Фақатгина янги йилдан кейин машғулотлар учун қўл бўшади. Бор-йўғи бир ойгина тайёргарлик эса профессионал спортчилар учун камлик қилади. Айтишим керак, биз Қозоғистондаги мусобақага тайёр эмасдик.

Шаҳзоданинг клипида суратга тушишим учун икки кунгина вақтим кетди. Шунга ҳам съёмкага машғулотлардан кейин бордим.

Мағлубиятимдан кейин шу қарорга келдим: спортчи учун тадбир, тўй-томоша, клипда суратга тушиш, интернетда ўтириш ярамас экан. Энди фақат ва фақат машғулотлар билан банд бўламан. То кейинги ғалабамни қўлга киритмагунимча Instagram’га ҳам кирмайман. Мени интервьюга чақирганларга ҳам узримни айтаман.

Мухлислар машғулотлардан тўғридан-тўғри эфир қилинг, уни кўрмоқчимиз, нима тановвул қилаётганингизни билишни истаймиз деб сўрайвергани учун уларнинг илтимосини ерда қолдирмасдим. Мени кузатиб борадиганлар билан мулоқатдан қочмасдим.

Енгилганимдан кейин эса худди ўша кишилар Instagramга камроқ кириб, кўпроқ машқ қилишим кераклигини уқтира бошлади. Тушуна олмай қолдим.

Кўплаб ўзбекистонликлар боксчиларимиз Қозоғистонда нокаутга учрабди деб ўйлаганини эшитдим. Бу нотўғри маълумот. Рингда сирпаниб кетган вақтимдаги сурат ҳеч нарса эмас, орамиздан ҳеч кимга нисбатан ҳисоб очилгани йўқ", - деб айтиб ўтди Олимпиада совриндори daryo.uz сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
25 фев 21:08:14
Muhar
Мана қизуро енгилилаям бораканку
   
25 фев 18:24:21
Ангрен
Шахрам шарманда кималаринда энди. Бор умидимиз силардан. Куплаб спорт турларида оркага кетиб боряпмиз, бокс эса гуруримизга айланган
   
25 фев 16:59:36
aszmuzb
Ха ижтимоий тармоқлар кўпчиликни хаётини анча қисмини эгаллаган..
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг