UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

13 май 12:31
Янгиликлар

Енгил атлетика, Тадбирлар

Шаҳрам Ғиёсов қатнашган юриш марафонига вилоят ҳокими бошчилик қилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча Бухоро шаҳрида “Мен соғлом турмуш тарафдориман” шиори остида юриш бўйича марафон ва “Бухоро” спорт мажмуасида оммавий бадантарбия ўтказилди.

Ушбу икки тадбир Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йилнинг 18 декабридаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди. 

Марафонни вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқариб борди.

Шу куни эрталаб вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилот мутасаддилари ва ходимлари, таниқли эстрада хонандалари ва кино актёрлари, талабалар, умуман олганда, соғлом турмуш тарзини саломатлик асоси деб билган ҳамюртларимиз Бухоро нефть ва газ саноати коллежи ёнида жам бўлишди. 

Тадбирда бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовнинг иштирок этгани спорт билан шуғулланиш барча учун аҳамиятли эканлигини исботлади. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ёш картингчиларнинг ҳам иштироки таъминланди.

Ўн минг нафарга яқин марафон қатнашчилари Бухоро нефть ва газ саноати коллежидан “Бухоро” спорт мажмуасига бўлган масофани босиб ўтишди. Мажмуада эса бадантарбия машқлари ўтказилди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев соғлом турмуш тарзининг аҳамияти хусусида сўз юритар экан, эндиликда бу каби тадбирларни кенг қамровда ва доимий тарзда  равишда ўтказиб турилишини таъкидлади.

Соғлом турмуш тарзининг муҳим шартларидан бири бўлган юриш ва бадантарбия тарғиботига ҳисса қўшиш, бу борада аҳоли қизиқишини оширишда барчани фаолликка чорлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоизи яшаётган экологик муҳитига, 15 фоизи ирсий омилларга, бор йўғи 10 фоизи тиббиётга боғлиқ экан. Демак, соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан холи, чиройли ва бахтли яшаш омилидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг