UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

20 окт 11:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов: «У билан охирги марта 2017 йилда жанг қилгандик, энди навбат Сербия-2021`га»

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов кубалик Рониэль Иглесиас билан рақобат ҳақида ёзди.

Хабарингиз бор, бокс терма жамаомиз айни кунларда «Янгиобод» спорт базасида Куба терма жамоаси билан биргаликда машғулот олиб бормоқда.  Сербиядаги Жаҳон чемпионатида -71 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган юлдузимиз - Шаҳрам Ғиёсов Инстаграм тармоғига янги сурат жойлади. Фотода спаррингдан кейинги Ғиёсов ва унинг азалий рақиби Рониэль Иглесиас, мураббий Равшан Ходжаевни кўриш мумкин.

«Бугун азалий рақибим ва дўстим Рониэль Иглесиас билан спарринг жанг ўтказдик. У билан охирги марта 2017 йилги Жаҳон чемпионатида жанг қилган эдик. Энди навбат Сербия-2021`га», - дея изоҳ ёзган Шаҳрам сурат остига.

Эслатиб ўтамиз, иккала рақиб ўзаро уч марта тўқнаш келган. Илк бор Рио Олимпиадасидаги учрашувда Шаҳрам ғолиб бўлган, иккинчи бор 2017 йил WSB'да ҳисоб тенглашган ва учинчи марта худди шу йили Жаҳон чемпионатида яна Ғиёсовнинг қўли баланд кўтарилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг