UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0

06 янв 15:28
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шаҳрулло Маҳмудов Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти лавозимига қайта сайланди

Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё оғир атлетика федерациясининг (ООАФ) ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди.

Ушбу спортнинг қитъамиздаги истиқболли режалари муҳокама қилинган тадбирда ООАФ раҳбариятининг янги таркиби шакллантирилди. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ООАФнинг вице-президенти этиб қайта сайланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, ташкилотнинг амалдаги президенти Юсуф Ал Мана раҳбарлигини давом эттирадиган бўлди. Шунингдек, Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд ООАФнинг биринчи вице-президенти, Муҳаммад Ал Ҳарби эса ООАФ Бош котиби лавозимига сайланишди.

Сайланган ва тасдиқланган расмийлар Париж-2024 Олимпиадасигача бўлган давр мобайнида ўз лавозимларида фаолият юритишади. Қайд этиш жоиз, Шаҳрулло Маҳмудов бунгача ҳам ООАФнинг вице-президенти, шунингдек, Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида самарали фаолият олиб борган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг