UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

28 июл 09:11
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Шаҳрулло Маҳмудов Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишмоқда

23 сентябрь — 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ХIХ ёзги Осиё ўйинлари “тўрт йиллик кичик олимпиада” тарихидаги энг кўп иштирокчини жамлайдиган мусобақа сифатида тарихдан жой олади.

Ханчжоу-2022 ўйинлари 12 минг нафар спортчини жамлаши кутилмоқда. Ўзбекистон спорт делегацияси 33 та спорт турида 400 нафардан зиёд спортчи билан қатнашиши режалаштирилган. Айни кунларда ушбу тарихий Осиё ўйинлари олдидан Хитойда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу кунларда қитъа спортининг бир гуруҳ мутасаддилари қатори Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шаҳрулло Маҳмудов оғир атлетика мусобақаларини ўтказиш техник комиссияси вакили сифатида ўйинларга кўрилаётган тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирмоқда.

Тайёргарлик жараёнлари билан танишув асносида Шаҳрулло Маҳмудовга Осиё оғир атлетика федерацияси ижроий қўмитаси аъзолари, Ханчжоу-2022 ўйинларини ўтказиш ташкилий қўмитаси вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Сафар давомида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шаҳрулло Маҳмудов Ханчжоу-2022 ўйинларининг оғир атлетика мусобақалари ўтадиган спорт иншооти ва унда спортчилар, техник делегатлар, ҳакамлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Оғир атлетика мусобақаларини ўтказиш ташкилий қўмитаси аъзолари техник комиссия вакилларига тайёргарлик ҳолатлари ҳақида сўзлаб берди.

Ўз навбатида, техник комиссия аъзолари, хусусан Ш. Маҳмудов мутахассисларга оғир атлетика мусобақаларини ташкил этишда юзага келадиган техник-тактик ҳолатлар, мусобақаларни ўтказиш учун фаолият кўрсатадиган ҳар бир бўлим, ҳакамлар корпуси, ёрдамчи волонтёрлар иш самарадорлигини таъминлаш борасида керакли маслаҳатларни бериб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг