21 дек 10:45
Янгиликлар
Теннис
Шарипова Анқарадаги турнир жуфтлигида чорак финалга чиқди
Туркиянинг Анқара шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти. Яккаликда иккинчи даврага йўлланма олган теннисчимиз жуфтликлар беллашувида чорак финал иштирокчисига айланди.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси жуфтликда россиялик Екатерина Яшина билан тандем хосил қилган.
Улар илк даврада собиқ ҳамюртимиз, айни пайтда Исроил мамлакати шарафини ҳимоя қилаётган Влада Якшибарова ҳамда россиялик Мария Марфутина жуфтлигини 6:4, 6:3 ҳисобида енгишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар