21 дек 18:25
Янгиликлар
Теннис
Шарипова Анқарадаги турнирнинг яккалигида мағлубиятга учради
Туркиянинг Анқара шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти.
Афсуски, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси иккинчи давра учрашувида мағлубият аламини тотиб кўрди. Россиялик Виталия Дьятченкога 3:6, 5:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Маълумот учун, Сабина Шарипова илк босқичда туркиялик Берфу Ченгиўни 3:6, 7:6(6), 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар