UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

30 авг 15:05
Янгиликлар

Теннис

Шарипова Гуйяндаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Хитойнинг Гуйян шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди.

Ушбу мусобақада икки теннисчимиз Нигина Абдураимова ва Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти. Нигина биринчи, Сабина иккинчи рақам остида таснифланган.

Ҳозиргина якунига етган биринчи босқич учрашувида Сабина Шарипова ғалабага эришди. Вакиламиз мезбон ракетка устаси Хао Чен Тангга қарши кортга чиқди. Бир соату 38 дақиқа давом этган учрашувда Сабина рақибасини 6:1, 4:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шарипованинг иккинчи даврадаги рақибаси Хитой Тайпейи теннисчиси Сюй Цзеюй бўлади. Бу теннисчи дунё рейтингида 469-ўринни эгаллаб турибди. Сабина эса 187-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг