UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

09 май 17:22
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шарофиддин Амриддинов - оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони!

Теглар :  Оғир атлетика
Шу кунларда Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтяпти.

Ушбу дунё биринчилигида терма жамоамиз ҳам кучли таркиб билан иштирок этяпти.

Қувонарлиси, -102 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Амриддинов жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Атлетимиз даст кўтариш машқида 168 кгни ўзига бўйсундириб, кумуш медалга эга чиққан бўлса, силтаб кўтаришда 204 кг натижа билан олтин медални ўзиники қилди. Икки машқ якунига кўра ҳам Амриддинов тенгсиз бўлди ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионига айланди. 

Греция. Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати

Йигитлар, -102 кг 

1. Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) - 372 (168+204)

2. Петрос Петросян (Арманистон) - 363 (161+202)

3. Муҳаммад Ҳамада (Фаластин) - 361 (168+193)

Эслатиб ўтамиз, бу биз учун жаҳон чемпионатидаги илк медаль эмас. Бир неча кун аввал -55 кг вазнда қизлар ўртасида Жамила Панфилова бронза медалига (даст кўтариш ва икки курашда) сазовор бўлиб, терма жамоамизга илк медални тақдим этган эди. Шунингдек, Ҳожиакбар Олимов -89 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш машқида кумуш медалга эга чиққан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг