UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Собиқ чемпион Камару Усманнинг Махачевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 18:05Топурия қачон UFC’даги жангларга қайтишини айтди 0 17:37Тошкент футболи — 100 ёшда! (+ФОТО) 0 17:16Octagon 83. Асосий жанг чемпион ҳамюртимиз иштирокидаги кечади + ПОСТЕР 0 16:55IBA ёки World Boxing? Ўзбекистонда танлов қандай бўлиши керак? (таҳлил) 0 16:32Исроил Мадримов навбатдаги жангини январь ойида ўтказиши мумкин 0 16:112027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди 0 15:57Том Аспиналл Нганну билан жанг қилишга тайёр 0 15:36Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади 0 15:15"Ҳумо Арена"да ўтадиган Octagon 83 турнири чипталари қанчадан сотиляпти? 0 14:54Гусков билан дуранг қайд этган Ян Блахович Жамал Хиллга "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 14:33Қашқадарёда яна бир ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди 0 14:12Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди? 0 13:51UFC чемпиони Жошуа Ван Манель Капенинг чақириғига жавоб берди 0 13:30IBA 2026 йил учун 55 млн доллар ажратади, 10 млн долларлик жамоавий жаҳон Кубоги ўтказилади 0

11 фев 23:34
Янгиликлар

Дзюдо

Шарофиддин - “Катта Дубулға” турнири кумуш медал совриндори!

Франциянинг Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг дастлабки нуфузли турнири давом этмоқда.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг тўққиз нафар аъзоси ҳам ҳам иштирок этяпти. Бугун эркаклар ўртасида -60, -66 ҳамда -73 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилди.

Ҳамюртларимиздан -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шарофиддин Лутфуллаев якунда кумуш медал совриндори бўлди. Дзюдочимиз финал чиптаси учун баҳсда кореялик Чан Ёнг Кимни мағлубиятга учратганди.

Афсуски, у ҳал қилувчи финал беллашувида дзюдо ватани ҳисобланган япониялик полвон Наохиса Такатога имкониятни бой бериб қўйди. Бу терма жамоамизнинг илк медали бўлди.

Маълумот учун, Шарофиддин ярим финалга қадар словакиялик Матьяж Трбовк, россиялик Роберт Мшвидобадзе, бразилиялик Эрик Такабатакедан устун келганди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 фев 09:56:19
Ангрен
Баракалла Шарофиддин!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг