UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Россия конькида югурувчилар иттифоқи президенти Семериковнинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш жараёнига муносабат билдирди 0 13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0 13:01"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум 0 12:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 12:35Breaking: Оксана Чусовитина жароҳат олди. У Париж Олимпиадасида иштирок этмайди 0 12:19Усик Фьюри билан жангдан орттириб олган жароҳатларини кўрсатди + ФОТО 0 11:58Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:3766 ёшли Гасперини фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди 0 11:16Жаҳон чемпионатининг кечаги кун қаҳрамонлари + ФОТО 0 10:55"Эгилган бошни қилич кесмас" - Ҳумоюн Тўхтамуродов Мuradov legion team'га қайтди 0 10:34Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида 1/4 финал жуфликлари маълум бўлди 0 10:13Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда 0 09:52Маъруфжон Муродуллоев Кобеда Жаҳон чемпионати совриндори бўлди 0 09:31Шоҳасан Мирзаматов кейинги жангини қачон ва қайси турнирда ўтказиши маълум 0 09:10WBO рейтинги янгиланди: КАКА, Бектемир кўтарилди, Ҳасанбой пастлади 0

04 май 15:58
Янгиликлар

Бокс/ММА, Гимнастика, Футбол

Шавкат Мирзиёев Намангандаги йиғилишда: "Яна Одил Аҳмедов, Муроджон Аҳмадалиев ва Оксана Чусовитина сингари спортчилар тарбиялаб чиқаришимиз керак"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузаси давомида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб, қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштириш ҳаракатлари билан биргаликда аҳоли, айниқса ёшлар  ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга эътибор зарурлигини таъкидлади.

- Қишлоқ ва маҳаллаларда болалар спортини кучайтириш зарур, чунки фарзандларимиз боғчадан бошлаб спортга меҳр қўйса, спортни оммавийлигини ошириш ва селекция ишлари кучаяди. Намангандан Одил Аҳмедов ва Муроджон Аҳмадалиев сингари таниқли спортчилар етишиб чиққан. Ёш болалардан: “Ким бўласан?” деб сўрасангиз, “Мен Одил Аҳмедов, мен Муроджон Аҳмадалиев бўламан!” деб жавоб беради.  Оксана Чусовитина эса Гиннес китобига киритилган, уни бутун дунё танийди. Яна шундай спортчиларни тарбиялаб чиқаришимиз керак, - деди президент.

Дарҳақиқат, вилоятда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришга эътибор кучаймоқда. Янги спорт иншоотлари ва майдонлари қурилиб, фойдлаанишга топширилмоқда. Спорт турлари бўйича Наманган вилоятида ўтказилаётган мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақалар сони кўпаймоқда. Велотрек, гандбол, енгил атлетика, муайтай усталари сўнгнги ҳафталар мобайнида “гуллар шаҳри” деб ном олган шаҳарда тўпланиб, чемпионларни аниқлашгани фикримизни тасдиқлайди.

Шу ҳафтада Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов Чуст туманида стол тенниси бўйича ташкил этилган ўқув-машқ йиғинлари, сув полоси бўйича Наманган шаҳрида ўтказилган мамлакат чемпионатини бевосита кузатиб, спортчилар ва мухлисларга яратилган шарт-шароитлар, ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар хусусида вилоят спорти мутасаддилари билан атрофлича фикр-мулоҳаза алмашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг