UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0

16 ноя 09:04
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. 120 минг долларлик «Президент кубоги»да кимлар пешқадамлик қилмоқда?

Теглар :  Шахмат
Халқаро шахмат академиясида давом этаётган шахмат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирда 6-тур ўйинлари ортда қолди.

Ушбу мусобақада дунёнинг 9 давлатдан жами 104 нафар моҳир шахматчилар дона суришмоқда.

«Президент кубоги» халқаро турнирида 27 нафар гроссмейстер, 16 нафар халқаро мастер, кўплаб ФИДE устаси ҳамда спорт усталари иштирок этишмоқдаки, бу мусобақанинг нуфузи юқори эканлигини англатади.

6-тур ўйинларидан кейин мусобақада 4 нафар пешқадам ажралиб чиқди. Эътиборли жиҳати, улардан икки нафари ҳамюртларимиздир.

Жумладан, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда украиналик Александр Моисенко устидан ғалабага эришди ва ўз очколари сонини 5тага етказиб, пешқадамлар сафидан жой олди. Нодирбек Ёқуббоев эса қора доналарда бошқа бир украин шахматчиси Виталий Сивукни мағлуб этди ва у ҳам 5 очко билан пешқадамлар квартетига қўшилди.

Россиялик халқаро гроссмейстер Санан Сюгиров эса 6-турда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган шахматчи Тимур Гареевни доғда қолдириб, қўшимча коэффициентларга кўра пешқадамликни ўз қўлига олди. Шунингдек, украиналик Виталий Бернадский ҳам 6-турда америкалик Ханс Ниеманн устидан ғалабага қозониб, ўз очколари сонини 5тага етказиб олди.

Бугунги ўйинларда ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдаров россиялик Максим Матлаков билан дурангга эришган бўлса, ҳамюртларимиз орасида энг юқори рейтингга эга шахматчи Нодирбек Абдусатторов ФИДE устаси, ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминовни доғда қолдирди. Ушбу натижалардан кейин Синдаров ва Абдусатторовлар ҳисобидаги очколар сони 4,5тага етди ва улар пешқадамларни таъқиб этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Президент кубоги» халқаро турнирининг умумий соврин жамғармаси 120 000 АҚШ долларини ташкил этади ва бу мамлакатимиз шахмати тарихида энг юқори соврин жамғармасига эга турнир сифатида тарихга кирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг