UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0

14 июл 20:16
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича Осиё чемпионатининг илк куниёқ рапид бўйича биринчи бўлдик + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугундан "International" меҳмонхонаси шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиляпти.

21 июлга қадар давом этадиган XVII Осиё чемпионатида ҳамюртларимиздан ташқари Австралия, Бангладеш, Хитой, Гонгконг, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зеландия, Қатар, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда FIDE байроғи остида 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача бўлган ўсмир ва қизлар ғолиблик учун дона сурмоқда.

Бугун қитъа биринчилигининг илк куни 400 нафарга яқин салоҳият эгалари рапид йўналишида ўзаро дона суришди. Қувонарлиси, якунда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза, жами 14 та медаль билан 17 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. 

Мўғулистон 4 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан ҳиндистонлик ёш шахматчилар якун ясашди. Бугунги баҳсларда FIDE, Турканистон, Қозоғистон, Бангладеш, Янги Зеландия ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам ўз ҳисобларига Осиё чемпионатининг медалларини қўшиб қўйишди. 

Шунингдек, бугун Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилди. Эртага иштирокчилар классик йўналишда 9 тур давомида ўз маҳоратларини намойиш этишади. 20 июль - Халқаро шахмат кунида чемпионатнинг блиц йўналишида ҳам кучлилар сараланади.

Маълумот учун, қитъа биринчилигида FIDE усталари ва FIDE усталигига номзод шахматчилар ҳам иштирок этади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг