UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

06 фев 11:11
Янгиликлар

Шахмат, Фотогалерея

Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида 5 тур якунларига кўра кимлар етакчилик қиляпти? + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Шахмат
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари давом этмоқда.

236 нафар шахматчи иштирок этаётган турнирнинг 5 тури ортда қолди. Унга кўра, Абдурахмон Ражабов (8 ёшгача бўлганлар ўртасида) пешқадамлик қилмоқда. У 5 имкониятдан 4,5 очко жамғарган. Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Ирода Жумаева барча беллашувларни ғалаба билан якунлаган (5 имкониятдан 5 очко). 10 ёшгача бўлганлар гуруҳида (ўғил болалар) уч нафар шахматчи бир хил - 4,5 тадан очко олган: Акром Йўлдошев, Исломбек Эшпўлатов, Лазизбек Шавкатов. Қизлар баҳсида эса Моҳинахон Каримова 5 очко билан пешқадамлик қиляпти. 12 ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Абдумажид Ботиралиев ҳамда Абдулқодир Баходиров етакчилик қилмоқда. Бу икки шахматчи ҳисобида 4,5 тадан очко бор. Ушбу гуруҳнинг қиз болалар ўртасидаги беллашувларда Моҳинур Ҳикматхонова якка пешқадам бўлиб турибди. Моҳинурнинг ҳисобида ҳам 4,5 очко мавжуд.

Чемпионатнинг ҳар учала йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлари 11 февраль куни маълум бўлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг