UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

10 май 07:45
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича «Прокурор кубоги» мусобақаси ташкил этилди

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона шаҳрида уюшмаган аҳоли (18-30 ёш ва 30 ёшдан катталар) ўртасида шахмат бўйича «Шаҳар прокурори кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар прокуратураси ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада уюшмаган аҳоли фаол иштирок этди. Баҳсларда 18-30 ёш ва 30 ёшдан катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида ўтказилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Фарғона шаҳридаги МФЙларнинг 30 нафардан ортиқ фаоллари, турли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, таълим муассасалари мутасаддилари ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

Мусобақани Фарғона шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Д.Қобулов ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали директори Р.Расуловлар очиб беришди.

Мусобақада 60 нафардан ортиқ иштирокчилар ўзаро баҳслашди. Қизғин ва муросасиз курашлар остида кечган мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

30 ёшгача йигитлар ўртасида:

1. Жалолов Рустам,

2. Собиров Асилбек,

3. Эркинов М.

30 ёшгача хотин-қизлар ўртасида:

1. Иброҳимова Райхона,

2. Ўктамова Назирабегим,

3. Ўктамова Зубайда.

30 ёшдан катта эркаклар ўртасида:

1. Рустамов Алишер,

2. Усмонов Зокирали,

3. Юсупов Обиджон.

30 ёшдан катта аёллар ўртасида:

1. С.Муллажонова,

2. С.Холматова,

3. М.Султонова.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни Фарғона шаҳар прокурори Д.Қобулов диплом ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирлади.

Шунингдек, тадбирда хизмат кўрсатган устоз ва мураббийлар, ҳакамлар ҳам самарали меҳнати учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали директори Р.Расулов томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг