UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Теренс Кроуфорд Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0 15:28Жо Жойс ва Дерек Чисора ўртасидаги жанг санаси аниқ бўлди 0 15:07Қирғиз Республикаси жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк медалини қўлга киритди 0 14:46Маҳмуд Мурадов қизалоғи ва қайлиғи билан Чехияда вақт ўтказмоқда + ФОТО 0 14:25Бенземага Франциядан харидор чиқди 0 14:04Илия Топурия қачон октагонга қайтмоқчи эканлигини айтди 0 13:43Россия конькида югурувчилар иттифоқи президенти Семериковнинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш жараёнига муносабат билдирди 0 13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0 13:01"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум 0

14 сен 18:02
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Ҳамюртимиз Лев Толстой кубоги совриндори!

Россиянинг Тула вилояти Ясная Поляна қўрғонида буюк рус ёзувчиси Лев Толстой шарафига тезкор шахмат бўйича биринчи халқаро турнир ўтказилди.

«Лев Толстой кубоги» деб номланган мусобақа адиб туғилиб ўсган манзилда ташкил этилди. Илк маротаба ўтказилган халқаро турнирда голландиялик гроссмейстер Аниш Гири ғолибликни қўлга киритди. У 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, ФИДE рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Халқаро турнирнинг энг ёш иштирокчиси, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов мусобақада сенсацион натижа қайд этиб, 2-ўринни эгаллади. У турнирда 5,5 очко тўплади. Ҳамюртимиздан 0,5 очко кам жамғарган исроиллик Борис Гелфанд эса 3-ўриндан жой олди.

Мусобақада Россия, Голландия, Исроил, Украина ва Ўзбекистондан жами 10 нафар тажрибали гроссмейстерлар, шахмат юлдузлари иштирок этишди. Шулардан 6 нафари ФИДE рейтингида дунёнинг ТОП-50талигидан жой олган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг