UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0 13:49Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди 0 13:28Конор Шон О'Мэлли билан жанжал ҳақида: "Кўрамиз, ҳал қиламиз!" 0 13:07Леон Эдвардс: "Аввал Билол Муҳаммад, кейин Конор Макгрегор!" 0 12:46Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади 0 12:25Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда! 0 12:04Энди Маррей Женева турнирининг стартидаёқ ютқазиб қўйди 0 11:46Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:22Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун "қиммат"га тушди 0 11:01Тошкентда Осиё ва Океаниянинг 34 давлати иштирокида Ҳукуматлараро йиғилиш бошланди 0 10:40Махачев Хабиб сингари фаолиятини якунлайдими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 10:19Ковингтон Оливейрани жангга чорлади, Чарльз эса жавобни кечиктирмади 0 09:58"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади? 0

09 дек 14:49
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат ишқибозлари "Venkon Cup 2017"га марҳамат

Теглар :  ШахматSky Chess
Шу йилнинг 13 декабрдан 17 декабрига Тошкентдаги "Poytaxt" бизнес-марказида анъанавий "Venkon Cup" мусобақаси бўлиб ўтади.

"Sky Chess" шахмат мактаби томонидан ўтказиладиган ушбу мусобақада Venkon компаниясининг ҳам катта ҳиссаси бўлади. Ахборот ҳамкори - www.olamsport.com сайти.

"Venkon Cup" кетма-кет иккинчи йил 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун ўтказилади. Ушбу саралаш мусобақаси иштирокчиларга 3, 2 ва 1-разряд нормасини бажариш учун имконият бўлади.

Ўтган йилги турнирда фақат Тошкент шаҳрида яшовчи ўсмирлар иштирок этишган бўлса, бу йилги мусобақада Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари шахмат мактабларида таҳсил олувчи ёшлар ҳам қатнашишади.

17 декабрь куни "Venkon Cup 2017" мусобақасида Қозоғистон, Франция ва ўзбекистонлик таниқли шахматчилар иштирокида намойишли ўйинлар ўтказилади. Бу баҳслар соат 11:00да бошланади.

Агар сизда ёки сизнинг фарзандингизда ушбу мусобақада қатнашиш истаги бўлса рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Маълумот учун, барча вилоятлардан келган иштирокчилар мусобақада бепул қатнашишлари мумкин. Тошкент шаҳрида яшовчи қатнашчилар тўлайдиган бадал пулларининг барчаси иштирокчиларга совғалар олиш учун сарфланади.

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилиш мумкин: 120-00-25


Мусобақани томоша қилиш истагида бўлганлар бемалол "Poytaxt" бизнес-марказининг 4-конференц залига ташриф буюриб ёш шахматчиларнинг ўйинларини кўришлари мумкин бўлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг