UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0 15:13Кроуфорд - Мадримов жанги борасида музокаралар бошлангани маълум қилинди 0

02 окт 17:10
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Жаҳон чемпионатининг 9-турида биргина Раҳмон ғалаба қозонди

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшли шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Унда Ўзбекистон ўсмир ва ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти. 14 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Ёқуббоев 9-тур учрашувида қора доналарда ҳаракат қилиб, россиялик Семен Ломасовга ютқазиб қўйди.

Ёқуббоев ушбу мағлубиятдан сўнг 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринга тушиб кетди. Бугун Нодирбек ўзи сингари 6 очкога эга бўлиб турган россиялик Ярослав Ремизовга қарши дона суради.


16 ёшлилар гуруҳида қатнашаётган Сайдали Саидакбаров 9-турда америкалик Тиглон Брюсга қарши қора доналарда ўйнаб, дуранг қайд этди. Бугун Сайдали оқ доналарда мезбонлар вакили Тимур Трубчанинов билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.

16 ёшлилар гуруҳида иштирок этаётган шахматчимиз Нилуфар Ёқуббоева бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. Оқ доналарда ўйнашига қарамай, у ҳиндистонлик Приянкага имкониятни бой берди. Беш ярим очко билан 11-поғонадан жой олган Нилуфар бугун мўғулистонлик Амина Баттсужга қарши дона суради.  

18 ёшгача бўлган шаҳматчилар мусобақасида қатнашаётган Баҳора Абдусатторова бу турда мўғулистонлик Ууртсайх Ууринттуядан енгилди. Бугун Баҳора россиялик Бибисара Ассаубаева билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Ҳар икки шахматчи 5,5тадан очко жамғаришган.

Ва ниҳоят, 18 ёшли ўғил болалар мусобақасида ўз маҳоратини намойиш этаётган Адил Раҳмон 9-турда ғалаба қозонган ягона ҳамюртимиз бўлди. У қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, вьетнамлик Хоанг Ду Нгуэндан устун келди. Адел 5,5 очко билан 10-ўриндан жой олган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг