UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум 0 09:59Омадилло Олимов делегациямиз ҳисобига 3 та кумуш медаль қўшиб қўйди! 0 09:38European Cup 2024. Иккинчи кун 4 нафар дзюдочимиз шоҳсупага кўтарилди 0 09:17Камару Усман яна чемпион бўлишига ишонмоқда 0 08:56"Барселона" Ла Лиганинг сўнгги турида "Севилья"ни меҳмонда мағлуб этди 0 08:35Енгил атлетикачиларимиз Тожикистонда юқори натижа қайд этишди 0 08:14"Фьюри Усикни бир очко фарқ билан мағлуб этганди" - Боб Арум 0 07:53Хабиб Махачев-Порье жанги учун тахмин билдирди 0 07:32Аббосбек Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди 0 07:11Жон Жонс: "Ҳаётимдаги энг муҳим жанг" 0 20:31Порье афсона, аммо унинг бу сафарги рақиб Махачев… Ислам UFC рекордини такрорлаши мумкин (Мутолаа учун) 0 20:10Хабиб Нурмагомедов: "Дастин хавфли бўри, у билан ҳазиллашиб бўлмайди" 0 19:48"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 19:27UFC собиқ чемпион ҳамда даъвогар ўртасидаги жангни тасдиқлади 0 19:06Қозоғистонлик оғир атлетикачи Лондон Олимпиадасидан 12 йил ўтиб, совриндорга айланди 0

19 апр 07:39
Янгиликлар

Шахмат

«Шахмат кунлари» фестивалида 6 ёшли болакай халқаро гроссмейстер билан дуранг ўйнади

Теглар :  СирдарёШахмат
Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризм ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Шахмат кунлари» фестивали ташкил этилди.

Гулистон шаҳрида жойлашган «Билимдонлар маскани»да ўтказилган ушбу тадбирда шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, халқаро гроссмейстер Сайдали Йўлдошев иштирок этди.

Спорт тадбирида шахмат ихлосмандлари таниқли гроссмейстер билан шахмат мусобақасида ўзаро баҳс юритишди. Уч соат давом этган фестиваль якунида шахмат бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари, Сардоба туманидан Баҳром Бахриллаев, Бобир Эшбоев, Янгиер шаҳридан Диёрбек Раимжоновлар Сайдали Йўлдошевдан устун келишган бўлса, барча мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган гулистонлик 6 ёшли Лазизбек Шавкатов тажрибали устоз мураббийга қарши кечган баҳсда дурангга имзо чекди. Бу эса юртимиздан яна бир ёш истеъдод соҳиби етишиб чиқаётганидан дарак бермоқда.

Мусобақа сўнгида фаол иштирокчиларга Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан таъсис этилган ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг