UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33U-23 Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди, чорак финалда Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз 0 19:50MPL 9 турнирининг марказий жанги аниқ бўлди + ПОСТЕР 0 19:39Алекс Перейра Магомед Анкалаев билан жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 19:17Сувга сакраш. Лицензиант спортчимиз Америка кубогида иштирок этади 0 18:55Азизбек Темиров Octagon 57 турнири бонусига лойиқ кўрилди 0 18:32"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди 0 18:10Қойил! Таниқли боксчи Ғазо учун 20 миллион доллар ҳайрия қилмоқчи! 0 17:48Рафаэль Надаль 20-маротаба Мадриддаги "Мастерс"да қатнашади 0 17:25Эдди Хирн: "Мадримов Кроуфордни мағлуб этса..." 0 17:01Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас 0 16:40Иржи Прохазка вазнини ўзгартириши мумкин 0 16:18Пара каноэчиларимиз Жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўришмоқда 0 15:56Мадримов - Кроуфорд оқшоми кардида яна бир юлдуз боксчи рингга кўтарилиши кутилмоқда 0 15:35Ўзбекистон U-23 Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг 0 15:14WBC рейтинги янгиланди: Ғиёсов, Назаров кўтарилди, Мелиқўзиев пастлади, Жалолов ўзгаришсиз 0

12 сен 14:20
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Эркаклар жамоамиз Куба билан дуранг ўйнади

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг қизғин палласига кирди.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Ўн еттинчи жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиаданинг 9-турида Куба терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Рустам Қосимжонов биринчи доскада Кубанинг биринчи рақам гроссмейстери Леньер Домингесга имкониятни бой берди. Жаҳонгир Воҳидов ва Антон Филиппов кучли рақиблари билан муросага келишди. Марат Жумаев рейтингда ўзидан юқорида турган Рейналдо Ортизни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Таққослаш учун, Куба терма жамоаси Олимпиадада 5, Ўзбекистон терма жамоаси 31-рақам остида таснифланган. Бугун шахматчиларимиз 10-турда Германия терма жамоаси вакилларига қарши дона сураишади. Тўққизинчи турдан сўнг терма жамоамиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 37-поғонадан 36-ўринга кўтарилиб олди. Терма жамоамиз ҳисобида 5та ғалаба, битта дуранг ва 3та мағлубият бор. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 сен 18:41:55
SarvarPARKENTLIK 2706
Hamma sport turlarida ösish bor. Shaxmatda ham bölsin 36 bizgamas. Kamida 15 likka kirsin
   
12 сен 17:37:19
erkin
Шу Рустам Қосимжоновни худдики алмаштириб қуйишгандек
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг