UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

01 авг 12:22
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон - АҚШ, Ўзбекистон - Доминикан баҳси жуфтликлари маълум

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Бугун Олимпиаданинг 4-тур партиялари ўйналади. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда учта ғалабага эришиб, қўшимча коэфицентларга кўра 4-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун рейтинг пешқадами АҚШ шахматчиларга қарши дона суради. Ўзбекистон жаҳон рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди. Бугунги жиддий рақибларимиз ҳам учта турда ғалаба нашидасини суришган. 

Бугун АҚШ сафида Фабиано Каруана, Левон Аронян, Уэсли Со, Сэм Шанкланд ёш гроссмейстерларимизга қарши дона суради. Рақибларнинг бари 2700 дан юқори рейтинг балларига эга эканиёқ АҚШнинг қандай жамоа эканидан дарак бериб турибди.  

Маълумот учун, АҚШ терма жамоаси 1-турда Анголани 3,5:1,5, 2-турда Парагвайни 2,5:1,5, кеча 3-турда Грузияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Юлдузли таркибга эга америкалик гроссмейстерлар қўшимча кўрсаткичга кўра 20-поғонадан жой олишган. 

(1) АҚШ - (14) Ўзбекистон (жуфтликлар):

Фабиано Карауна (2783) - Нодирбек Абдусатторов (2688)

Левон Аронян (2775) - Нодирбек Ёқуббоев (2620) 

Уэсли Со (2773) - Жавоҳир Синдаров (2629) 

Сэм Шанкланд (2720) - Жаҳонгир Воҳидов (2564) 

(Суратдаги Фабиано Каруана)

Икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шахматчилари эса бугун 4-турда доминиканлик дугоналарига қарши баҳс олиб боришади. Ўзбекистон жаҳон рейтингида 46, Доминикан Республикаси эса 75-поғонадан жой олган. Бугунги учрашув олдидан Ўзбекистон турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 51, Доминикан эса 69-поғонани банд этган. 

(75) Доминикан Республикаси - (46) Ўзбекистон (жуфтликлар):

Рейдили Росарио (1882) - Нилуфар Ёқуббоева (2299) 

Уилсайда Сезар Диаз (1834) - Умида Омонова (2195) 

Дорибел Муньос (1851) - Мафтуна Бобомуродова (1914)

Мэри Пегуэро Гонсалез (1666) - Маржона Маликова (1756)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 авг 14:23:06
SPRINTERshashist
Акш таркибида биринчи ракамли шахматчиси Узбекистон термасига Кабул килинмаган опа сингиллардан. Биттаси бор.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг