UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0

13 сен 07:50
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз Голландия терма жамоасига ютқазишди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Кеча мусобақада 10-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақадаги ўзининг учинчи мағлубиятини қарши олди.

Голландия терма жамоасига қарши кечган баҳсда ҳамюртларимиз 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Афсуски, биринчи рақамли шахматчимиз бўлган асли хитойлик бўлган Жаокин Пенгга ютқазиб қўйди. Қолган шахматчиларимиз Ирина Геворнян, Нодира Нодиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоевалар рақибалари билан дуранг ўйнашди.

Таққослаш учун, шахмат Олимпиадасида Голландия 21, Ўзбекистон 22-рақамли жамоа сифатида қайд этилган. Кечаги мағлубиятдан сўнг терма жамоамиз 18-поғонадан 31-ўринга пастлади.

Терма жамоамиз 10та учрашувдан 5тасида зафар қучиб, 2та дуранг ўйнаган ва уч бор мағлубият аламини тотиб кўрган. Бугун шахматчи қизларимиз дунёнинг ўттиз еттинчи рақамли жамоаси бўлиб турган Словакия терма жамоасидаги дугоналарига қарши дона суришади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг