06 фев 19:51
Янгиликлар
Шахмат
Шахмат. “Қишки кубок” мусобақаси ғолиб ва совриндорлари маълум
Ўзбекистон шахмат федерациясида навбатдаги Республика мусобақаси бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон шахмат федерациясининг Қишки кубоги” номини олган мусобақа рапид йўналишида ўтказилиб, унда 18 ёшгача бўлган шахматчилар иштирок этишди.
Швейцарча тизимда ташкил этилган мусобақа ғолиблари 9 тур натижасига кўра аниқланди. Мазкур турнир шахматчиларга муҳим рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли бўлди.
Мусобақа якунида Тимур Имомов 7,5 очко билан ғолиб деб топилди. У биронта ҳам партияда мағлубиятга учрамади. Тимур 6 ғалаба ва 3 дуранг билан чемпионлик шохсупасига кўтарилди.
Фото. Ўзбекистон шахмат федерацияси
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар