UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Холмурод Нурматов Тошкентдаги ACA 203 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:04Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячисининг жамоадаги ҳикояси тугади 0 07:43Пимблетт UFC 329 турнирида рейтингдаги қўшниси билан жанг қилади 0 07:22"Агар Жавоҳир жаҳон чемпиони бўлса, мен у билан шахсан гаплашиб қўяман" 0 07:01La Bisbal D'Emporda. Биринчи ракеткамизда кутилмаган натижа 0 19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0

19 июн 18:28
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Россия ва Хитой терма жамоалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди

Москва шаҳрида шаҳмат бўйича Россия ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги мусобақа якунланди.


Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Дўстлик” турнирида эркак ва аёллар терма жамоалари ўзаро  куч синашди. Ҳар бир таркибдан  5 нафардан  спортчи ўрин олди.   

Россия. эркаклар: Дмитрий Андрейкин (2743), Ян Непомнящий (2719), Дмитрий Яковенко (2710), Максим Матлаков (2691), Даниил Дубов (2666).
Аёллар: Екатерина Лагно (2524), Валентина Гунина (2518), Александра Горячкина (2486), Наталья Погонина (2482), Анастасия Боднарук (2479).

Хитой.Эркаклар: Юй Янъи (2737), Ван Юэ (2728), Чжоу Цзяньчао (2617), Лу Шанлэй (2614), Вэнь Ян (2611).
Аёллар: Тань Чжунъи (2509), Лэй Тинцзе (2487), Шэнь Ян (2472), Го Ци (2447), Дин Исинь (2419).

Беш кун  давом этган  мусобақанинг  эркаклар  бахсида  хисоб- 12,5:12,5 ни ташкил этган бўлса, аёллар ўртасида мезбонлар  13:12 хисобида  ғалаба қозонишди. Якуний  натижа  25,5:24,5  Россия шахматчилари фойдасига. Кези келганда такидлаш керак  Россия  ва  Хитой шахматчилари ўртасидаги  ўртоқлик ўйини илк  бор  2001 йили Шанхай  шаҳрида ўтганди. Ўшанда эркаклар, аёллар ҳамда ўсмирлардан иборат терма жамоалари ўзаро  бахс юритишган.Шундан  буён ҳар  йили  бу  икки юрт  вакиллари ўртасида  “Дўстлик”  турнири ўтказиб келинмоқда.  2001-2015 йиллардаги  турнирларга Шанхай, Пекин, Нинбо, Сочи, Санкт-Петербург, Нижный Новгород  шаҳарлари  мезбонлик қилганди. 11-бор ташкил  этилган  мусобақа эса пойтахт Москва шаҳрида бўлиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг