UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

09 ноя 09:53
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Тоҳиржонова жаҳон чемпионатининг учинчи даврасига йўл олди

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида нокаут тизимидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ягона вакиламиз, аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳимоя қиляпти. Ўзбекистонлик биринчи аёл гроссмейстер Нафиса Мўминованинг синглиси бўлган Гулруҳбегим илк даврада ғалаба нашидасини сурганди.  

Кеча мусобақанинг иккинчи давра учрашувлари ўтказилди. Тоҳиржонова 1/16 финал босқичида хитойлик халқаро гроссмейстер Тан Жонг Йига қарши дона сурди. Дастлабки икки партияда томонлар муросага келишди. Ғолиб номини аниқлаб берган 25 дақиқалик тай-брекда Гулруҳбегим кучли рақибини мағлуб этди. 

Энди истеъдодли шахматчимиз 1/8 финал босқичида россиялик халқаро гроссмейстер Валентина Гунинага қарши баҳс олиб боради. Гунина кеча украиналик  Анна Ушенинадан 1,5 - 0,5 ҳисобида устун келди. 

Жаҳон чемпионати. 1/8 финал жуфтликлари:

Чжай Мо (Хитой) - Цзюй Вэньцзюнь (Хитой)

Йоланта Завадзка (Польша) - Жансая Абдумалик (Қозоғистон)

Наталья Погонина (Россия) - Екатерина Лагно (Россия)

Анна Музичук (Украина) - Антоанета Стефанова (Болгария)

Харика Дронавали (Ҳиндистон) - Александра Костенюк (Россия)

Алиса Галлямова (Россия) - Лэй Тинцзе (Хитой)

Мубина Алинасаб (Эрон) - Мария Музичук (Украина)

Гулруҳбегим Тоҳиржонова (Ўзбекистон) - Валентина Гунина (Россия)


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг