UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

13 мар 08:51
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Тож учун даъвогарлар турнирида Крамник пешқадам!

Германиянинг Берлин шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар турнири давом этмоқда.

28 март кунига қадар давом этадиган мусобақа ғолиби шу йилнинг ноябрида Лондон шаҳрида ўтказиладиган суперматчда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриш имкониятини қўлга киритади. 

Ушбу ягона йўлланма учун озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров, арманистонлик Левон Аронян, америкаликлар Фабиано Каруана ва Уэсли Со, хитойлик Дин Лижэнь ҳамда уч нафар россиялик гроссмейстерлар Александр Гришук, Сергей Карякин ва Владимир Крамник баҳс олиб боряпти.

Россиялик Владимир Крамник кеча ўтказилган 3-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, арманистонлик гроссмейстер Левон Аронянни мағлуб этди. Бу билан у 2,5 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Қолган 3та партияда дуранг натижа қайд этилди. 

3-тур, 12.03.2018

Карякин – Гришук 1/2 - 1/2

Аронян – Крамник 0:1

Каруана – Мамадияров 1/2 - 1/2

Уэсли Со – Дин Лижэнь 1/2 - 1/2

Турнир жадвалидаги ҳолат: Крамник - 2,5; Мамадияров, Каруана - 2; Дин Лижэнь, Гришук - 1,5; Аронян, Карякин - 1, Уэсли Со - 0,5

4-тур жуфтликлари. 14.03.2018

Гришук – Дин Лижэнь

Мамадияров – Уэсли Со

Крамник – Каруана

Карякин – Аронян

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг