UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

02 дек 21:29
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат тожи кимга насиб этади? Карлсен ва Непомняший ўртасидаги бешинчи партия ҳам дуранг билан тугади

БААнинг Дубай шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Шахмат тожи учун амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ҳамда россиялик даъвогар Ян Непомняший кураш олиб бормоқда. Жаҳон чемпионатининг ҳозиргача бешта партияси ортда қолди. 

Эътиборлиси, бешинчи партия ҳам дуранг натижа билан якунланди. Оқ доналарда россиялик Ян Непомнящий, қора доналарда эса Магнус Карлсен ҳаракат қилган. Эртага ўтказиладиган олтинчи партия олдидан ҳисоб - 2,5:2,5.

Ўйинлар 14 партиялик классик тизимда ўтказиляпти. Агар якуний натижаларга кўра ғолиб аниқланмаса, шахматчилар тай-брейкка мурожаат қилишади.

Бугун, 2 декабрь куни шахматчилар учун дам олиш куни эди. Кейинги партиялар 3, 4, 5, 7, 8, 10, 11, 12 ва 14 декабрь кунларига белгиланган. 15 декабрда тай-брейк (зарурат туғилса) ўтказилади. Олтинчи партияда Карлсен оқ доналарда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 2 миллион еврони ташкил қилади. Ғолиб ушбу сумманинг 60 фоизини, вице-чемпион эса 40 фоизини қўлга киритади. Агар ғолиб тай-брекда аниқланса, у ҳолда чемпион умумий гонорарнинг 55 фоизига эга чиқади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг