UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0

28 мар 17:48
Янгиликлар

Шахмат, Фотогалерея

Шахмат. Тошкентда старт олган "Рустам Қосимжонов турнири"дан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун, 28 март куни Тошкент шаҳрида шахмат бўйича биринчи "Рустам Қосимжонов турнири" старт олди.

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 9 давлатдан 20 нафар кучли шахматчилар рўйхатга олинган. Турнирнинг ўзи 9 турдан иборат бўлади. Халқаро мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 70 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Шахматчилар икки гуруҳда баҳс олиб боришади. Challengers гуруҳида ҳамюртларимиздан Ортиқ Ниғматов, Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Сайдалиев, Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Ҳумоюн Бегмуратов бош соврин учун дона суришади. Ушбу гуруҳда арманистонлик халқаро гроссмейстер Габриэл Саргиссян (2628) биринчи рақам остида таснифланган. 


Masters мусобақасида анча жиддий рақиблар жам бўлган: Александр Гришук (FIDE, 2731), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2714), Шаҳрияр Мамадияров (Озарбайжон, 2703), Жорден Ван Форест (Нидерландия, 2682), Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2662), Парҳам Мақсудлуу (Эрон, 2660), Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2578), Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2577), Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2514), Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон, 2513).


Мусобақадан олинган суратларни томоша қилинг:

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
28 мар 20:09:06
Fahritdin Tashkenbaev
Админлар!!! Турнирдаги уйинларни интернетда онлайн кузатиб бориш иложиси йукми??? Хар холда бундай кучли составли турнир Тошкентда хар доим хам утказилавермайди!!! Замондан оркада колмайлик!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг