UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0

21 окт 08:15
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Юлдузлари. Олтита партиянинг барчасида дуранг қайд этилди

Пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири давом этмоқда.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу супер турнирда дунё тан олган тўрт нафар гроссмейстер – озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров, исроиллик Борис Гельфанд, украиналик Руслан Пономарев ҳамда 17-жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов иштирок этяпти.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, кеча ўтказилган учинчи турнинг барча 6та партияси дуранг натижа билан якунланди. Ҳеч бир гроссмейстерга ғалаба қозониш насиб қилмади.


Ҳамюртимиз 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов аввалига Руслан Пономарев, кейин пешқадам Шахрияр Мамадияров, сўнгги партияда Борис Гельфанд билан муросага келди. Бугунги сўнгги учрашувлар олдидан Қосимжонов 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

УЧИНЧИ ДАВРА НАТИЖАЛАРИ:

Пономарев - Қосимжонов 1/2 - 1/2

Гельфанд - Мамадияров 1/2 - 1/2

Гельфанд - Пономарев 1/2 - 1/2

Мамадияров - Қосимжонов 1/2 - 1/2

Пономарев - Мамадияров 1/2 - 1/2

Қосимжонов - Гельфанд 1/2 - 1/2

ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ ҲОЛАТ:

Шахрияр Мамадияров (Озарбайжон) - 6 очко

Борис Гельфанд (Исроил) - 4,5 очко

РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ (Ўзбекистон) - 4 очко

Руслан Пономарев (Украина) - 3,5 очко


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг