UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0

13 июл 20:29
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз ФИДE Жаҳон кубоги-2021да иштирок этишмоқда, бошланиши чакки эмас…

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида шахмат бўйича ФИДE Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, унда Ўзбекистон шарафини 7 нафар (5 нафар эркак, 2 нафар аёл) иқтидорли шахматчимиз ҳимоя қилишяпти.

Кеча старт берилган дастлабки кунги ўйинлар вакилларимиз учун омадли келди. Жумладан, эркаклар ўртасидаги мусобақаларда Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Ёқуббоевлар ўз ўйинларини ғалаба билан якунлашган бўлса, ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров эса дуранг ўйнади.

Энг иқтидорли шахматчиларимиздан бўлмиш Нодирбек Абдусатторов эса рақиби келмаганлиги сабабли тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди.

Қизларимиз ҳам ҳозирча мағлуб бўлишгани йўқ. Хусусан, Нилуфар Ёқуббоева ҳамда Умида Омонова 1-даврадаги илк ўйинларида дурангга эришди. Ёқуббоева перулик Дейси Кори Телио билан, Омонова эса ўзидан рейтинги анча юқори бўлган Монголия терма жамоаси аъзоси Батхи Монгонтуул билан муроса кўчасини танлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг