UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

03 июл 10:32
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Ғарбий Осиё чемпионатида 10 та медалга эга чиқишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Шри-Ланка, Ўмон, Бангладеш, Ҳиндистон, ФИДЕ байроғи остидаги Россия, Тожикистон ҳамда Туркманистондан жами 300 нафарга яқин бир нечта ёш тоифасидаги шахматчилар ғолиблик йўлида дона суришяпти.  

"Solemar" маркази мезбонлик қилаётган чемпионатда рапид йўналиши бўйича баҳслар якунига етди. Унда 4 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

Иштирокчилари сони биздан кўп бўлган Қозоғистон терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этди. Кучли учликка 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан FIDE байроғи остида қатнашаётган Россия терма жамоаси якун ясаб берди. 

Ҳиндистон, Шри-Ланка, Қирғиз Республикаси ва Бангладеш терма жамоалари ҳам камида биттадан медалга эга чиқишди. Кечадан иштирокчилар классик шахмат бўйича баҳсларга киришишди. Кейин эса блиц мусобақасига навбат берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг