UZ

Сўнгги янгиликлар

07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0

10 янв 19:58
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз пул мукофотларини қабул қилиб олишди + ФОТО

Хабарингиз бор, 26-30 декабрь кунлари Польшанинг Варшава шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларидаги ФИДE жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этишганди.

Жумладан, нуфузли мусобақанинг рапид йўналишида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлди. Шу билан бирга у дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланди. Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров эса блиц йўналишида анча юқори бўлган 8-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон номини янада дунёга танитган истеъдодли шахматчимиз ҳукуматимиз томонидан муносиб эътироф этилди. Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Мард ўғлон” давлат мукофоти ҳамда Президент совғаси сифатида 2 хонали уй билан тақдирланди.

Шунингдек, мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган терма жамоамиз аъзолари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан мукофотланишди. Жумладан, Нодирбек Абдусатторов 250 миллион сўм, унинг тренерлари Дмитрий Қаюмов (марҳум) ҳамда Жаҳонгир Воҳидовлар 100 миллион сўмдан, Жавоҳир Синдаров 50 миллион сўм ва ниҳоят Шамсиддин Воҳидов 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига лойиқ кўрилишди.

Бугун шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Туризм ва спорт вазирлигида тегишли пул мукофотларини қабул қилиб олдилар.

Умид қиламизки, бу рағбат шахматчиларимизга кучли мотивация бериб, уларни янги ғалабалар сари руҳлантиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг