UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0

31 авг 14:43
Янгиликлар

Шахмат

Шахматимиз юлдузларига мукофотлар топширилди + ФОТО

Теглар :  Шахмат
Ўзбекистон шахмат федерациясининг фидоийларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони топширилди.

Юртимиз бўйлаб истиқлолнинг шонли 30 йиллик байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган бир қатор юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланмоқда.

Ўзбекистонда Шахмат спорт тури ҳам сўнгги йилларда тобора ривожланаётган спорт турлари қаторига кирмоқда. Ана шундай бир гуруҳ Ўзбекистон шахмат федерациясининг фидоийларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони топширилди. Кўкрак нишонини Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири, шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов топширди.

Бу мукофот шахматчиларнинг меҳнатлари учун муносиб рағбат, юксак ишонч ва албатта, бундан кейинги фаолияти учун масъулиятдир.

Бу каби эътибор шахматни оммалаштиришга ва янада ривожлантиришга ҳамда келажакдаги ишларни жадаллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.‌‌

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг