UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

20 янв 18:23
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шахрилло Махмудов: "Спортчининг асосий кучи - фидойилик"

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис палатаси ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини очиб бериш, унда келтирилган масалалар бўйича атрофлича фикр алмашиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Маданият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мансур Мусаев ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти кафедра мудири Мусаллам Абдужаббарова мавзуга оид ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шахрилло Махмудов сўзга чиқди. 

"Нафақат спорт соҳаси вакиллари, балки бутун инсоният учун оғир йилни бошдан ўтказдик. Юзага келган қийин вазият, ноқулайликларга қарамай, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси хотиржамликни сақлаган ҳолда, ишлашдан тўхтамади. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида тарихда илк бор "Ўзбекистон Мустақиллиги кубоги" онлайн тарзда ташкил этилди. Хорижлик ҳамкасбларимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган мусобақа, дунёнинг кўплаб мамлакатларига онлайн тарзда узатиб турилди.  

Юртбошимиз барча соҳа вакиллари, жумладан спортчилар ҳам маънавий етукликка интилишлари зарурлигини таъкидлади. Чиндан, ҳар бир спортчи мақсадига етиши учун маънавий томондан ҳам ривожланган бўлиши керак. Оғир атлетикачининг билаги қанчалик кучга тўлган бўлмасин, ватан туйғуси, фидойилик руҳияти унга исталган рақиб олдида устунлик беради. Шунинг учун ҳам спортчиларимизни маънан етук бўлишлари учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз талаб этилади. 

Спортни ривожлантириш, яхши спортчиларни етказиш учун ҳам ўзимиз, мураббийлар, мутасаддилар яхши ўрнак бўлиши зарур. 

Бугунги кунда ҳар биримиз, шу қаторда спортчилар ҳам маънавий жиҳатдан замондошларидан, замондан қолиб кетмаслигимиз зарур", - деди Шахрилло Махмудов.


Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг