UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

29 апр 15:00
Янгиликлар

Тадбирлар

Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди

Хабарингиз бор, кеча Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах юртимизга ташриф буюрганди.

Меҳмон ташрифининг биринчи кунида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар билан учрашув ўтказганди.

Бугун мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. У ерда мартабали меҳмон Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар ҳам иштирок этишди. Суҳбат давомида томонлар марҳум Президентга оид хотираларни ёдга олишди.
"Ислом Абдуғаниевичга ҳурматим баланд эди. Биз билан учрашишга рози бўлганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Ҳамдардлигимни қабул қилгайсиз. Сизга энг яхши тилакларимни тилайман.

Мен Ўзбекистонни жуда яхши кўраман. Ислом Каримов спортга катта эътибор қаратар эди. Бугунга келиб, у кишининг шогирди, издоши Шавкат Мирзиёев мамлакатда жисмоний тарбия ва  спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга оширмоқда ва бу таҳсинга сазовор. Ишончим комилки бу қилинаётган сайи ҳаракатлар яқин келажакда ўз мевасини беради", - деди Ал-Сабах.

Ўз навбатида Татьяна Каримова ўзбек спорти ривожида Ал-Сабахнинг ҳам ўрни борлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Мамлакатимиз спорти муваффақиятларида сизнинг ҳам ҳиссангиз катта. Шунингдек, Осиё қитъасида ҳам спорт тараққиёти ва ривожи йўлида самарали иш олиб боряпсиз. Ислом Абдуғаниевич сизни ҳурмат қиларди. Бугунги кунда мамлакатимиз раҳбари Шавкат Миромонович марҳум президентимизнинг хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратмоқда", - деди Татьяна Каримова.

Учрашув якунида Татьяна Акбаровна меҳмонларга эсдалик совғасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг хаёт йўли ва фаолиятига бағишланган ажойиб китобни туҳфа этди. Томонлар ушбу китобни томоша қилишар экан, Ислом Каримов билан боғлиқ ёрқин хотираларни ёдга олишди.

Шунинг билан Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси Президентининг мамлакатимизга амалга оширган ташрифи ниҳоясига етди. Бугун Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах Тошкентдан Теҳронга жўнаб кетади.  


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг