UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

11 апр 08:02
Янгиликлар

Кураш

Шайхонтоҳур прокурори соврини учун кураш мусобақаси бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент шаҳар прокурори, шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов ташаббуси билан ҳар бир туманда болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Прокурор соврини учун турнирлар ўтказиш анъанага айланган.

Куни кеча навбатдаги муросасиз баҳслар “Жар” спорт мажмуасида Шайхонтоҳур тумани прокурори соврини учун бўлиб ўтди. Унда 2012-2013 йилларда туғилган болалар (27 кг, +33 кг), 2008-2009 йилларда таваллуд топган ўсмирлар (50 кг), катталар ўртасидаги беллашувларда эркаклар 66 кг, 73 кг, 81 кг, +81 кг, аёллар 70 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Икки юз нафардан зиёд полвон иштирок этган турнир кураш мухлисларига чинакам спорт байрами шукуҳини туҳфа қилди.

Ўз вазн тоифаларида Элбек Абдукаримов (27 кг), Саҳобиддин Рустамов (+33 кг), Отабек Йўлдошбоев (50 кг), Дилшод Йўлдошев (66 кг), Дилшод Бўриев (73 кг), Ғиёс Бобоев (81 кг), Суҳроб Турсунов (+81 кг), Мухлиса Қодирберганова (70 кг)лар тенгсиз деб топилдилар.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар. Кучлиларга диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғаларни Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Элбек Иномжонов, Шайхонтоҳур тумани прокурори Санжар Мавлонов, Халқаро кураш институти проректори Музаффар Юсуповлар тантанали топширдилар.

Ана шундай нуфузли мусобақаларга Чилонзор, Сергели, Яшнобод туманлари мезбонлик қилганди. Навбатдаги мусобақа режага кўра, Янгиҳаёт тумани прокурори соврини учун ўтказилади.

Шайхонтоҳур тумани прокурори соврини учун ўтказилган турнирнинг барча ғолиб ва свориндорлари билан танишинг:

2012-2013 йилларда туғилган болалар ўртасида

27 кг 

1. Абдукаримов Элбек;

2. Тоштурдиев Рамиз;

3. Рахматтошев Суннат;

3. Сафаров Шаҳриёр.


+ 33 кг 

1. Рустамов Сахобиддин;

2. Кодиров Жаҳонгир; 

3. Холмирзаев Муҳаммаддиёр; 

3. Мирсодиқов Билол.


2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида

50 кг 

1. Йўлдошбоев Отабек; 

2. Шавкатов Овул;

3. Аҳмедов Ойбек;

3. Худойқулов Қувондиқ.

Катталар ўртасида 

66 кг 

1. Йўлдошев Дилшод; 

2. Жабборов Аброр;

3. Аҳмедов Қобил; 

3. Чўтбоев Йигитали.


73 кг 

1. Бўриев Дилшод; 

2. Чоршанбиев Огабек;

3. Бердишукуров Сардор;

3. Сафаров Жавоҳир.


81 кг 

1. Бобоев Ғиёс;

2. Бозоров Камрон; 

3. Зиёдуллаев Аҳрор;

3. Авазмуродов Азиз.


+ 81 кг 

1. Турсунов Суҳроб;

2. Худойқулов Жавоҳир; 

3. Хуррамов Сардор; 

3. Сайфутдинов Шаҳзод.

Аёллар

70 кг 

1. Қодирберганова Мухлиса;

2. Адашева Равзахон; 

3. Бозорова Шахноза; 

3. Тошпўлатова Парвона.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг