UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Octagon 72: Жароҳатланган Муҳиддин Мамажоновнинг ўрнига жалб қилинган захира жангчиси жароҳат туфайли Саят Абдуали билан баҳсда иштирок эта олмайди 0 19:23Дзюдочиларимиз Qazaqstan Barysy Grand Slam турниридаги рақибларини билиб олишди 0 19:02The Ring P4P рейтингини янгиланди: Сауль Альварес пастлади 0 18:39Пётр Ян Двалишвили - О'Мэлли жанги учун ўз тахминини айтди 0 18:17Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда 0 17:52UFC 315 турнирининг тўлиқ карди маълум 0 17:25Дю Плесси Чимаев билан жанг ҳақида: "Иккита сана бор, мен иккисига ҳам розиман" 0 17:02Энтони Жошуа: "Кроуфорд Мадримов билан жангда биз кутган даражада кўринмади" 0 16:38Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин 0 16:16Асу Алмабаевнинг жамоасида Рамазон Темиров билан жангга муносабат билдиришди 0 15:53Рамазон Темировнинг мураббийи Алмабаевга қарши жангни тасдиқлади 0 15:30Анкалаев: "Перейранинг аккаунтини мен буздим" 0 15:08Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади 0 14:47"Канело энди аввалгидек эмас, лекин Кроуфорд билан жанг блокбастер бўлади" - Даниэль Кормье 0 14:26Расмийлар МОҚнинг ҳудудий вакиллари билан устувор режаларни муҳокама қилишди 0

28 янв 17:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шерали Мамажонов: “Мен АҚШга фақат чемпионлик камари учун келдим

Хабар берганимиздек, бизнинг вақт билан эртага тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам MGM Grand аренасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бокс оқшомида ҳамюртимиз Шерали Мамажонов рингга кўтарилади. Унинг рақиби америкалик Дэвид Бенавидис бўлади. Боксчилар қитъалараро WBC чемпионлик камари учун рингга чиқишади.

“Мен бу ерга фақат ғалаба илинжида келдим. Мақсадим - кучли рақибимни мағлуб этиб, Ўзбекистонга  чемпионлик камари билан қайтиш. Бунинг учун бор имкониятимни ишга соламан. Мени халқимизнинг дуоси қўллайди”, - деди Мамажонов сайтимизга берган интервьюсида.


Маълумот учун, Шерали профессионал фаолиятида 15та жанг ўтказиб, рақибларини 8 бор нокаутга учратган.

Унинг рақиби эса 16та жангнинг 15тасида рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Ўз вазн тоифасида дунёнинг 20 нафар кучли боксчиси қаторида эътироф этилади.

Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида қатаншишди. Ҳар иккала боксчи ҳам белгиланган вазн (76 кг)ни қайд этишди. 

Эслатиб ўтамиз, 8 раунддан иборат ушбу чемпионлик жанги АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги MGM Grand аренасида бўлиб ўтади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг