UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

16 ноя 17:12
Янгиликлар

Таэквондо, Бошқалар

Шерзод Ташматов МОҚ раиси ўринбосари этиб сайланди + ФОТО

Бугун Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. 

Унга кўра, бундан буён МОҚ президенти МОҚ раиси, вице-президентлар раис ўринбосари сифатида қайд этилади. 

Бундан ташқари йиғилиш давомида қилинган ишлар таҳлил қилинди, олдинда Токио 2020 Олимпиадаси учун бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди. 

Шундан сўнг ташкилот раисига янги ўринбосар сайлаш учун Шерзод Ташматов номзоди илгари сурилди. Делегатлар бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Шерзод Рихсибаевич Ташматов МОҚ раиси ўринбосари этиб сайланди. 

Маълумот учун, Шерзод Ташматов узоқ йиллардан буён спорт соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У киши ўз вақтида Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи вице-президенти сифатида ҳам кўплаб ютуқларга эришган. Ҳусусан, Рио Олимпиадасида боксчиларимизнинг муваффақияти ҳам ушбу инсон билан боғлиқ. Ўшанда чарм қўлқоп усталари Олимпиадада 7 та медалга эга чиққандилар. Шундан сўнг Осиё чемпионати, Осиё ўйинларида ҳам боксчиларимиз муваффақият қозонишган.

Ш. Ташматов бугунги кунда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясидан ташқари, Ўзбекистон ММА ассоциациясида ҳам раис ўринбосари сифатида фаолият юритмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг