UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52UFC on ESPN 69 турнири иштирокчилари гонорарлари эълон қилинди: Усманда энг кўпи эмас 0 15:30Нигина Абдураимова узоқ йиллардан кейин терма жамоа сафида! Теннисчиларимиз Billie Jean King Cup турниридаги иштирокини бошлади 0 15:08Ислам Махачевнинг ММАда яна нечта жанги қолгани айтилди 0 14:45Неймарнинг келажаги маълум 0 14:24Новак Жокович: "Менга мотивация бериб турадиган биргина мусобақа қолди" 0 14:03Эдди Хирн Энтони Жошуанинг эҳтимолий рақибларини санади 0 13:42Фаолиятини якунлаган Жозе Альдо UFC рўйхатидан ўчирилди 0 13:21“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги дахшатли таклифни юборди 0 13:00ATP рейтинги. Топ-10`да янги меҳмон, теннисчиларимизда вазият чатоқ 0 12:39Камару Усман: "Махачев – Делла Маддалена жанги ғолибини менга беринглар" 0 12:18CAVA турнири якунланди. U-16 термамиз уч, U-19 жамоамиз эса иккинчи ўринни эгаллади 0 11:57Ансу Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ 0 11:36"Улар ўзларини ММА асосчилари каби тутишди". Топурия Махачевнинг жамоаси ҳақида 0 11:15Жаҳон чемпионатининг бешинчи куни уч дзюдочимизга мухлислик қиламиз, бугун медаль бўлиши керак 0 10:54Ҳасанбой Дўсматов проф рингга қайтмоқда. Ҳамюртимиз Сакен Бибиосинов билан бир оқшомда жанг қилади 0

16 июл 07:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шерзод Тошматов бир овоздан AIBA ижроқўм аъзолигига сайланди

Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA)нинг Ижроқўм йиғилиш ўз ишини давом эттирмоқда.

Икки кун давомида ўтказиладиган мазкур йиғилишда спортнинг ушбу турини бутун дунёда янада кенг ривожлантириш билан боғлиқ қатор муҳим масалалар муҳокама қилинади.

Мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётган AIBA ижроқўм йиғилишининг биринчи куни ташкилотнинг турли бўлимларида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. 


Эътиборлиси, кеча куннинг биринчи ярмида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон ҳаваскор бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов AIBA ижроқўм аъзолигига бир овоздан сайланди.

Ўзбекистон вакилини ушбу нуфузли ташкилотнинг юқори бошқарув органига сайланиши халқаро майдонда Ўзбекистон бокс мактаби ҳамда мамлакатимиз мутахассисларига бўлган юксак даражадаги ишонч ва эътиборнинг ёрқин намунасидир. 

Маълумот учун, бугун соат 11:30да “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ижроқўм йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Шавкат Жалилов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг