UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

18 май 17:03
Янгиликлар

Тадбирлар

ШҲТ йиғилиши: Қирғизистон Республикаси делегацияси ҳам Тошкентга етиб келди

Теглар :  ШҲТ
Хабар берганимиздек, 18-21-май кунлари пойтахтимиз Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг йиғилишига мезбонлик қилади.

Йиғилишда иштирок этиш учун ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари бирин-кетин Тошкентга етиб келишмоқда.

Хусусан, бугун Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жуманқулов бошчилигидаги делегация аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантана билан қарши олинди. Уларни Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Авазжон Каримов бошчилигидаги вазирлик ва МОҚ вакиллари кутиб олишди.


Сафар давомида Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирига мазкур вазирликнинг Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Назгул Омурзакова ҳамда вазирликнинг спорт бўлими бошлиғи Хамит уулу Кайратлар ҳамроҳлик қилишади.

Маълумот учун, ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари йиғилишида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, спортчиларни халқаро мусобақалардаги муносиб иштироки учун рағбатлантириш, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби бир қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг