UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0

31 окт 09:07
Янгиликлар

Каратэ

Шинкиокушинкай каратэчиларимизнинг Душанбе турниридаги муваффақияти + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шинкиокушинкай каратэ бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Марказий Осиё давлатлари ҳамда Эрон Ислом Республикасидан 6 ёшдан 15 ёшгача спортчилар иштирок этган турнирда юртимиз спорт шарафини шихан 5-ДАН қора белбоғ соҳиби Мутал Назаров бошчилигидаги ёш каратэчиларимиз ҳимоя қилишди. 

NUR-HAS каратэ маркази тарбияланувчиларидан Холбоев Мирзоҳид 10 ёшлилар орасида 30 кг вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланди. 45 кг вазнда татамига чиққан Назаров Муҳаммадали 12 ёшлиларда, Умиджонов Умаржон (28 кг) 8 ёшлилар орасида кумуш медалга сазовор бўлди. Ўн икки яшар Абдураупов Озодбек (+45 кг) эса бронза медали билан тақдирланди. 

Халқаро мусобақа якунида Ўзбекистон ва Тожикистон шинкиокушинкай каратэ федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки давлат спортчилари ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари, мураббийлар ва ҳакамлар учун семинарлар ўтказилади. 

Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг Мутал Назаров Тожикистон Республикаси спорт ва ёшлар ишлари бўйича қўмита раҳбари Абдулло Раҳмонзода ҳамда мамлакат Шинкиокушинкай каратэ федерацияси президенти Рустам Юсуповга эсдалик совғалари топширди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг