22 июл 08:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шлеменконинг 3 йиллик дисквалификацияси бекор қилинди
Аралаш қоидалар бўйича Bellator йўналишида ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Александр Шлеменконинг 3 йилик дисквалификацияси бекор қилинди.
Спорт суд орқали ўзига нисбатан белгиланган жазони бекор қилишга муваффақ бўлди. Суд жараёни Калифорнияда бўлиб ўтди. Калифорния штати Спорт қўмитаси Шлеменконинг 10 минг долларлик жарима суммасини тенг яримга қисқартириб ҳам берди.
Шлеменко ўтган йилнинг февраль ойида допинг назоратидан ўта олмаган ва натижада четлатилган эди. Лекин Александр допингдан “тоза” эканлигини исботлай олмади.
Ҳавола :
Фикрлар