UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0

07 ноя 12:20
Янгиликлар

Спорт курашлари

Шодиев ва Исломов Жаҳон чемпионатининг бронза медали учун курашади

Бугун Сербия давлатининг Белград шаҳрида ёшлар (U 23) ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланади.

Жаҳон чемпионатининг 92 кг вазн тоифасидаги баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Шодиев 1/8 финалда италиялик Давиде Коссуни 10-0 ҳисобида мағлуб этган, аммо чорак финалда россиялик Азамат Закуевга имкониятни бой бериб қўйганди. 

Закуев финалга йўл олгани боис, Шодиевда бронза медали учун курашиш имконияти юзага келди. Бунинг учун у аввалига ўтиш баҳсида македониялик Стол Ефтимовни мағлуб этиши шарт. Кейин эса бронза медали учун кечалиган учрашувда ярим финалда мағлубиятга учраган туркиялик Эрхан Яйлачига қарши гиламга чиқади.   

86 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Бобур Исломовда ҳам жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритиш имконияти юзага келди. Уни 1/8 финалда мағлуб этган украиналик Муҳаммад Алиев финалга етиб борди. Энди Исломов ўтиш беллашувида германиялик Ларс Шайфлега қарши гиламга чиқади. Ғалаба қозонган тақдирда уни бронза медали учун бўлиб ўтадиган учрашувда россиялик Загид Каримов қарши олади. 

Чорак финалга етиб келган 74 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Асомиддин Ҳасанов Храяр Алиханянга 0-10 ҳисобида имкониятни бой берганди. Лекин арман курашчисининг ўзи ҳам ярим финалда мағлубият аламини тотиб кўрди ва бу билан Ҳасановга бронза учун курашиш эшикларини ёпди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг