UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0

14 июн 17:08
Янгиликлар

Енгил атлетика

Шоҳрух ва Марианна олтин медални қўлга киритди

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогида икки юз нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун куч синашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкиллаштирилган мазкур мусобақанинг 10 минг метр масофага спортча юриш баҳсларида Шоҳрух Саломов ва Марианна Турсунова олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, юз метрга тўсиқлар оша югуришда Валентина Кибальникова ҳамда Эргаш Нормуродовга тенг келадигани топилмади.

Турли масофаларга югуриш баҳсларида Гулсумби Шарипова, Зулфизар Абдуллаева, Зарнигор Худойбердиева, Мавлуда Мадалиева, Суннат Исмоилов, Анвар Саримсоқов, Хуршид Аҳмадалиев, Ҳумоюн Маҳмудов ва Евгений Фадеев марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтди.

Диск, ядро, найза ва босқон улоқтиришда Шаҳризода Юсупова София Бурҳонова, Санобар Эркинова, Ригина Адашбоева, Рашид Содиқов, Достон Ражабов, Бобур Шокиржонов, Жавлон Тилаволдихўжаев мамлакат миқёсида тенгсиз эканини исботлади. Лангар чўпга таяниб сакрашда Виолетта Перегудова ҳамда Асилбек Тўрақулов шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакрашда қизлар ўртасида Алина Яблокова, Надия Дусанова, Ўғилой Абдулазизова, ўғил болалар орасида эса Никита Логинов, Дмитрий Мельситов ва Дмитрий Пупко энг баланд маррани забт этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг