UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

30 сен 17:50
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов Италия клубида қанча маош олиши мумкин?

"Женоа" "Ростов"га ҳужумчи Элдор Шомуродов бўйича янги таклиф берди.

Генуя клуби "Ростов" форварди учун 7,5 миллион евро таклиф қилди ва бу маблағ кейинги 3 йил давомида тўлаб борилади, сабаби "Женоа"да ушбу маблағни бир йўла тўлаб юбориш учун бюджет йўқ. Шу билан бирга, "Женоа" унинг кейинги сотувидан Россия клубига бонус беради.

Шахсий шартномага келсак, А Серия клуби Шомуродовга камида 3 йиллик ва бир мавсум учун 600-700 минг евро маошлик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Агар "Ростов" "Женоа"нинг бу таклифини қабул қилса, битим яқин 3 кунда амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия жамоасида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этди. Форварднинг клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг