UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

27 мар 11:59
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов Ростовда қолиб кетган "Бунёдкор-2004" жамоасига ўз ҳисобидан ёрдам берди

16 март куни Россиянинг Краснодар шаҳрида анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнири старт олган эди. Унда Миркамол Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор-2004" ҳам иштирок этаётганди.

Бироқ 17 март куни Россия спорт вазирлиги мамлакат ҳудудида ҳар қандай халқаро мусобақаларни ўтказишни тақиқлади. Хусусан, спорт вазирлиги қарорига кўра, олдинроқ режалаштирилган ва бошланган мусобақалар ҳам тўхтатилди. Жумладан, 16 март куни старт олган анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнири ҳам шу қарорга кўра бекор қилинди.

"Бунёдкор-2004" жамоаси бир неча кун давомида Россияда қолиб кетди. Жамоа бир муддат Краснодарда бўлди ва Ростовга кўчиб ўтди. Ёш футболчилар бир неча кун давомида меҳмонхонада истиқомат қилишди. Эшитишимизга қараганда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоа аъзоларига Ростовдан Москвага бориш чипталарини ўз ҳисобидан олиб берган.

Олинган маълумотларга кўра, жамоа аъзолари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган чартер рейс орқали Москвадан Ўзбекистонга олиб келинган. Сайтимиз таҳририяти номидан бугунги қийин даврда чет элда бўлиб турган ҳамюртларимизга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг