UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 авг 15:39
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов ва "Ростов" Дзюбасиз "Зенит"ни таслим эта оладими? Превью

Россия премьер-лигасининг 2-турида "Ростов" ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилади.

"Ростов" мавсумни ўз майдонида "Тамбов"ни мағлуб этиш билан бошлади. Павел Мамаевнинг ягона голи "Ростов"га уч очко келтирди. "Зенит" ўтган мавсум Россиядаги барча совринларни қўлга киритди. Янги мавсумнинг илк турида лига дебютанти "Ротор" мағлуб этилди - 2:0. Артём Дзюба ва Себастьян Дриусси гол уришди.

Бу клублар ҳозирга қадар 56 бор тўқнаш келишган. Устунлик "Зенит" томонида: 28та ғалаба, 15та мағлубият ва 13та дуранг. Ўзаро охирги 10та ўйинда "Ростов" атиги иккита ғалабани қўлга киритган. Ўз майдонидаги охирги 6та ўйиннинг фақат биттасида "Ростов" бу жамоага ютқазган. Бир ой олдин бу клублар Ростовда ўзаро ўйин ўтказишган ва унда "Зенит" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Питерда эса Сергей Семак шогирдлари 6:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов бугун асосий таркибда майдонга тушиши аниқ. Терма жамоамиз ҳужумчисидан бугун голлар кутамиз. Питер клуби сафида эса жамоа сардори Артём Дзюба майдонга туша олмайди. Унинг мушакларида оғриқ пайдо бўлгани айтилмоқда.

"Ростов" - "Зенит"

15 август. Ростов-на-Дону. "Ростов Арена" стадиони. 22:00 (Тошкент вақти).

Бош ҳакам - Павел Кукуян (Сочи).

Трансляция - "Матч-Премьер".

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:

"Ростов": 4-2-3-1: Песьяков, Козлов, Осипенко, Хаджикадунич, Чернов, Норманн, Попов, Ионов, Еременко, Мамаев, Шомуродов.

"Зенит": 4-4-2: Кержаков, Караваев, Ракицкий, Ловрен, Дуглас Сантос, Малком, Барриос, Оздоев, Мостовой, Дриусси, Азмун.

Ўйнамайди:
Дмитрий Чистяков (жароҳат) - Андрей Лунев (жароҳат), Артём Дзюба (жароҳат).

Муаллиф тахмини: Бугунги ўйинда сафарда ўйнаса ҳам фаворит "Зенит". "Ростов" дастлабки турдагидек ўйнаса йирик ҳисобда ютқазиши аниқ. Бугун тахминимча "Зенит" кичик ҳисобда ғалаба қозонади: 2:1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг