UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0

25 сен 19:40
Янгиликлар

Футбол

Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси матбуот анжуманида: "Пахтакор" плей-офф босқичига тайёр

Теглар :  ПахтакорФутбол
Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Пахтакор" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Питер Хюистра ва Анзур Исмоилов иштирок этишди.

- Эртанги баҳсга қандай тайёргарлик кўрилди?
Питер Хюистра: - Гуруҳ босқичини якунладик, кейинги босқич битта ўйиндан иборат бўлади. Биз бунга тайёрмиз. Барчасини ўйин кўрсатиб беради.

- Шота Арвеладзенинг ҳолати қандай?

Питер Хюистра: - Бахтимизга у ўзини яхши ҳис қилмоқда. У изоляцияда. Ўтган ўйинни таҳлил қилдик ва навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўряпмиз. Барчаси яхши бўлишига ишонамиз. Шота дастлабки кунлари бироз ўзини ёмон ҳис қилди, ҳозирда эса барчаси ортда қолди ва ёш ҳамда ишга чанқоқ.

- Футболчиларнинг барчаси эртанги баҳсга тайёрми?

Питер Хюистра: - Комилов иккита сариқ карточка туфайли эртага майдонга туша олмайди. Қолган барча футболчилар ўйинга тайёр.

- Эртага сизни "Истиқлол", жисмонан кучли бўлган жамоага қарши ўйнайсизлар. Бу ўйинга қандай тайёргарлик кўрдинглар?
Анзур Исмоилов: 
- Гуруҳдан чиққанимиздан хурсандмиз. Бизни олдинда оғир ўйинлар ва ҳақиқий кураш кутмоқда. Мухлислар ва кўплаб инсонлар “Пахтакор”дан ғалаба ғалаба кутишмоқда. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш. Рақибни яхши биламиз, ўрганиб чиқдик. Бизга қийин бўлади. Ғалаба қозонишимиз кераклигини тушуниб турибмиз. Жамоамиз эртанги ўйинга тайёр. Майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

Питер Хюистра: - "Пахтакор" жисмонан кучсиз деб ўйламанглар. Биз ҳам икки йилдан буён бу борада меҳнат қиляпмиз. Бу борада ўзимизга ишонч катта



- Сиз матбуот анжуманида ўзингизга жуда ҳам ишонч билан ўтирибсиз. Футболчилар ҳам ўзларига ишонишяптими?
Питер Хюистра: - Ҳа биз ўзимизга ишонамиз. Бу йигитлар билан ҳар куни бирга ишлайман ва уларнинг имкониятини яхши биламан.

- "Истиқлол" сўнгги ўйинларда иккинчи қаватда устунликка эга бўлиб голлар урмоқда. Марказий ҳимоячи сифатида сиз ва Егор Кримец бунга алоҳида тайёргарлик кўраяпсизларми?
Анзур Исмоилов
: - Тўғри, рақиб сафида иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган футболчилар бор. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Жамоамиздаги футболчилар бир-бирини яхши тушунади.



- "Пахтакор" 10 йил деганда илк бора гуруҳдан чиқишга эришди. Шунча вақт нима учун гуруҳдан чиқа олмаган деб ўйлайсиз? Ўзбекистон терма жамоаси ва клублари нима учун халқаро мусобақаларда ғолиб бўла олмаяпти?
Питер Хюистра: - Охирги йилларни қарасангиз бизда пасайиш бўлди. Лекин икки йил олдин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпиони бўлганди. Ўша жамоанинг кўплаб аъзолари ҳозир "Пахтакор"да ўйнашмоқда. Ўша мусобақадан кейин футболчилар янада кучайишди. Бу футболчилар янги даврни бошлаб беришмоқда. Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, бу вазифа уддаланди. Энди навбатдаги рақибни мағлуб этишни истаймиз.

- "Пахтакор" 10 йил деганди гуруҳдан чиқди. Ўша таркибда сиз ҳам бор эдингиз. Ичингиздан қандайдир ҳиссиётлар ўтдими?
Анзур Исмоилов: -
Албатта, 10 йил олдин таркибда эдим. Мен ҳам, жамоа ҳам ёш эди. Ҳозир анча вақт ўтди. Бу мен учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Айни пайтда мен ҳам, клуб ҳам анча тажрибали.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг