UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

20 авг 07:32
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Шовотда “Болалар сув спорти саройи” очилди

Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Ўзбекистон” қишлоғининг “Арбек” маҳалласида “Болалар сув спорти саройи” қуриб битказилди.

Бу ерда ёшларнинг тўлақонли машғулотлар ўтказишлари учун етарли шарт-шароит ва имкониятлар муҳайё қилинган. Қолаверса, 11х25 метр ўлчамли сузиш ҳавзаси, спортчиларнинг ечиниб-кийиниш, ювиниш хоналари сув спорти ихлосмандлари ихтиёрида. Шунингдек, тиббиёт, лаборатория, мураббийлар хоналари, бошқа инфратузилмалар ҳам кўнгилдагидек.

Куни кеча “Болалар сув спорти саройи” тантанали тарзда фойдаланишга топширилди. Унинг очилишига бағишланган маросим байрамона тарзда ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти ва Шовот тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Фойдаланишга топширилган муҳташам ва замонавий сув спорти саройи мустақиллик байрами арафасида ҳукуматимиз томонидан шовотлик ёшларга ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.

photo_2019-08-19_17-16-24.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг