UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

06 июн 07:38
Янгиликлар

Таэквондо

Шуҳрат Салаев Рим Гран-присида бронза медалини қўлга киритди

Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо бўйича йилнинг биринчи Гран-при турнири ўз якунига етди.

Аҳамиятлиси, ушбу мусобақада терма жамоамиз вакили Шуҳрат Салаев совриндор бўлди. -80 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз дастлаб иорданиялик Фахед Сбейҳини, иккинчи босқичда Токио-2020 совриндори хорватиялик Тони Канаетни, чорак финалда эса испаниялик Даниэль Баррерани доғда қолдирди.

Финал йўлида юртдошимизга Токио-2020 Олимпиадасининг бошқа бир совриндори мисрлик Сейф Эйсса рақиблик қилди. Биринчи бўлимни Салаев ўз фойдасига ҳал қилган бўлса ҳам, кейинги раундларда тажрибали рақиб устунликни ўз томонига оғдириб олди.

Шу тариқа, Шуҳрат Салаев бронза медалига сазовор бўлди. Қайд этиш жоиз, бу Шуҳрат учун Гран-при таснифидаги мусобақаларда қўлга киритилган биринчи медаль. Афсуски, ушбу вазнда қатнашган икки карра ЖЧ финалчиси Никита Рафалович медаллар учун курашни эрта тарк этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг